ОФК сўнгги тўрт йилда (2011—2014) Осиё клубларининг рейтинг жадвалини эълон қилди. Унда клубларнинг халқаро мусобақа — Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК кубогидаги натижаси инобатга олинган, деб хабар беради «Stadion.uz».
ОФК коэффициентлар жадвалида клубларнинг ўз мамлакатига қанча балл келтиргани ҳақидаги маълумот эълон қилинди (ушбу жадвал асосида мамлакатларга ОЧЛ—2015 учун квоталар тасдиқланди).
Унга кўра, «Бунёдкор» Ўзбекистонга энг кўп очко келтирган клуб сифатида қайд этилган. Умумий ҳисобда эса «қалдирғочлар» сўнгги тўрт йилда 78 балл тўплаб, жадвалда 9-ўринни банд этган. Шунингдек, «Пахтакор» рейтингда 52 (25 балл), «Насаф» 53-ўринни (24 балл) эгаллаган.
Жадвални Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоаси бошқариб турибди. Кореянинг «Сеул» клуби 2-ўринни эгаллаган бўлса, 3-ўрин Саудиянинг яна бир клуби «Ал-Иттиҳод»га тегишли. Кейинги ўринларни «Гуангжоу Эвергранд» (Хитой), «Чонбук Моторс» (Жанубий Корея), «Истиқлол» (Эрон), «Фулад» (Эрон), «Аш-Шабоб» (Саудия Арабистони) клублари эгаллаган.
Изоҳ (0)