Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Термиз шаҳрида дзюдо кураши бўйича ёш паралимпиячилар ўртасида мамлакат чемпионати баҳслари бошланди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.

Фото: olympic.uz

Фото: olympic.uz

Ўзбекистон паралимпиячилари орасида дзюдо спорт турининг оммавийлик даражасини янада ошириш ҳамда ўсмирлар терма жамоасига иқтидорли спортчиларни саралаб олиш мақсадида ўтказилаётган мазкур мусобақада Тошкент шаҳри ва вилояти, шунингдек, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятидан келган 100 нафарга яқин умидли спортчи ғолиблик учун кураш олиб боряпти. Мусобақада ўсмирлар 7 вазн тоифасида, қизлар эса 4 вазнда беллашмоқда.

Чемпионатда совринли ўринларни банд этган ҳамда терма жамоа мураббийлари назарига тушган ёш спортчилар ўсмирлар терма жамоаси йиғинларига жалб этилиб, 2015 йилда ўтказиладиган халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова