Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 21 декабрь кунига кўчирилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол Федерацияси.
Миллий терма жамоанинг БААдаги йиғини доирасидан ўрин олган мазкур ўйин режага кўра 20 декабрь куни Дубай шаҳрида ўтказилиши керак эди. Аммо Иордания Футбол Уюшмаси мазкур учрашувни бир кунга кўчиришни илтимос қилди. ЎФФ мазкур илтимосни қондирди ва учрашув 21 декабрь кунига кўчирилди.
Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов жамоаси ОК — 2015дан олдинги сўнгги тайёргарлик йиғинини ўтказиш учун 17 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрига учиб кетади. Миржалол Қосимов жамоаси мазкур йиғин давомида Иорданиядан ташқари Ироқ (25 ва 28 декабрь) терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Изоҳ (0)