Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари катта ҳажмдаги спам жўнатмалар кўринишида вирус пайдо бўлганидан нолимоқда, деб хабар берди «Gazeta.ru».
Қайд этилишича, фойдаланувчиларга дўстларининг фотосуратларида белгилангани тўғрисида билдиришнома келяпти. Тегишли ҳаволага ўтилганда эса вирус худди шундай билдиришномаларни шу фойдаланувчи номидан жўнатишни бошлаяпти.
Маълум қилиншича, гўёки фойдаланувчи белгилангани қайд этилган саҳифани ўчириб бўлмайди. Мутахассислар ушбу билдиришномани умуман очмасликни ва паролларни алмаштиришни тавсия қилмоқда.
Изоҳ (0)