2016 йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган ХXXI ёзги Олимпиада ҳамда XV Паралимпия ўйинлари туморларига Винисиус ва Том дея ном берилди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Туморлар номи бразилиялик мусиқачилар Винисиус ди Морайс ва Том (Антонио) Жобима шарафига берилган. Очиқ тарзда ўтказилган овоз бериш жараёнида Винисиус ва Том 44 фоиз овоз (323.327 овоз) тўплаган.
Бундан ташқари, Рио — 2016 ўйинлари туморларига берилиши кутилган бошқа номлар: Оба ва Эба номлари учун 38 фоиз, Тиба Туке ва Эскидим деб номлаш учун 18 фоиз овоз берилган.
Изоҳ (0)