Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Австралиянинг Сидней шаҳридаги кафелардан бирида номаълум террорчилар томонидан асирга олинганлар сони 40 кишигача бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Дастлабки маълумотларга кўра, Lindt шоколад фабрикасининг кафе дўкони эгаллаб олинган вақтда у ерда 10 нафар ходим ва 30 нафаргача мижоз бўлган. Босқинчиларда ўзини портлатувчи бомба белбоғи бўлиши мумкинлиги ҳам маълум қилинган.

Қайд этилишича, эгаллаб олинган кафе шаҳар марказида жойлашган. Полиция атрофдаги кўчаларни ўраб олган, ҳозирда махсус операция тайёрланмоқда. Икки нафар асир кўзлари ёпилган ҳолда кафе ойналари олдига келтириб қўйилган ва уларнинг қўлларида оқ ранг билан араб тилида ёзилган қора байроқлар борлиги айтилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди