Олимлар Twitter фойдаланувчиларининг 8 миллиарддан ортиқ хабарларини таҳлил қилиб чиқиб, улар орқали муаллифнинг қайсидир руҳий касалликка чалинганини хулоса қилиш мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Таҳлил давомида тадқиқотчилар, авваламбор, фойдаланувчиларнинг ўз касалликлари тўғрисидаги постларини ҳисобга олди — баъзилар Twitter’да ўз ташхислари билан бўлишиб бориши маълум бўлди.
Бундан ташқари, мутахассислар маълум бир касалликка хос бўлган муайян сўзлар, иборалар ва грамматик конструкцияларни таҳлил этиб чиқди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Twitter жароҳатланишдан кейинги стресс, тушкунлик, биполяр ва мавсумий асабийлик каби хасталикларни аниқлашда ёрдам бериши мумкин.
Изоҳ (0)