Австралиянинг Сидней шаҳридаги кафелардан бирида номаълум террорчилар томонидан асирга олинганлар сони 40 кишигача бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
Дастлабки маълумотларга кўра, Lindt шоколад фабрикасининг кафе дўкони эгаллаб олинган вақтда у ерда 10 нафар ходим ва 30 нафаргача мижоз бўлган. Босқинчиларда ўзини портлатувчи бомба белбоғи бўлиши мумкинлиги ҳам маълум қилинган.
Қайд этилишича, эгаллаб олинган кафе шаҳар марказида жойлашган. Полиция атрофдаги кўчаларни ўраб олган, ҳозирда махсус операция тайёрланмоқда. Икки нафар асир кўзлари ёпилган ҳолда кафе ойналари олдига келтириб қўйилган ва уларнинг қўлларида оқ ранг билан араб тилида ёзилган қора байроқлар борлиги айтилган.
Изоҳ (0)