Ucell мобил оператори «МТС»нинг Ўзбекистон бозорига UMS бренди остида қайтганидан мамнун. Бу ҳақда Ucell бош директори Тону Грюнберг маълум қилди, деб хабар бермоқда UzDaily.
«Ўзбекистон бозорида ‘МТС’ икки йил олдин ишлар эди, биз уларни биламиз. Биз операторнинг мамлакат бозорига қайтганидан мамнунмиз. Бундай катта бозорда атиги икки операторнинг ишлаши нормал эмас. Учинчи операторнинг пайдо бўлиши − яхши ҳолат», − деди Грюнберг.
Ucell раҳбари абонентлар янги операторга кўчиб ўтишни бошлашини тушунишини, бироқ компания ўз мижозларининг катта қисмини сақлаб қолиш учун барча чораларни кўришини маълум қилган. Ўзбекистон ҳукумати ахборот жамиятининг ривожига катта эътибор қаратаётганини эътироф этган Грюнберг Ucell ҳозирда алоқа сифатини яхшилаш ва тармоқни кенгайтириш устида ишлаётганини қайд этди.
Изоҳ (0)