Такухиро Накаи исмли эндигина 10 ёшга тўлган япониялик ёш истеъдод эгаси 7 ёшидаёқ ўз ватанида «Пипи» лақаби билан машҳур бўлган. «Реал» скаутлари уни пайқаб, Мадридга олиб келгач, бу вундеркинднинг маҳорати янада ўса бошлади, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Уни мураббийлар ўзидан уч ёш катта тарбияланувчилар жамоасига қўшиб қўйганига қарамасдан, Такухиро 13 ёшли футболчилар орасида ҳам яққол ажралиб турибди. У шу жамоа таркибида каталониялик 13 ёшли футболчиларга қарши ўтказилган «Кичик эль-класико» ўйинида амалга оширган ҳаракатлари билан яна бир бор барчанинг эътиборини ўзига қаратди.
Мадридлик мухлислар Такухирони келажакда Роналду даражасидаги футболчи бўлиб етишишини башорат қилмоқда.
Изоҳ (0)