Айни кунларда Дубай шаҳрида навбатдаги йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 декабрь куни БААнинг «Ал Шааб» клубига қарши ўртоқли ўйинини ўтказади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати.
Қайд этиш лозим, режага кўра Миржалол Қосимов шогирдлари шу куни Қувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиши лозим эди. Аммо, Қувайт терма жамоаси Осиё Кубоги баҳсларига тайёргарлик режаси ўзгаргани сабабли ушбу учрашувда иштирок эта олмаслигини билдирган. Шундан сўнг, терма жамоа расмийлари БААнинг «Ал Шааб» клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришдилар ва мазкур учрашув 10 декабрь кунига белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоанинг Дубайдаги илк йиғини 14 декабрь кунигача давом этади. Иккинчи йиғин эса 17−29 декабрь кунларига мўлжалланган.
Изоҳ (0)