Ер юзасини масофадан туриб зондлаштирувчи CBERS -4 сунъий йўлдоши Хитой шимолидаги Шанси провинциясида жойлашган Тайюань космодромидан учирилди. Бу ҳақда «Синьхуа» ахборотига асосланиб «Segodnya.ua» хабар бермоқда.
Ушбу йўлдош бортида бўлган «Буюк юриш-4Б» («Чанчжен-4Би», Long March-4B) ташувчи ракетаси 7 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 8:26 да учирилган ва аппаратни орбитага олиб чиққан. Бу ушбу турдаги ракеталарнинг 200 марта учирилишидир.
Аппарат 1988 йилда бошланган «Ер ресурсларини тадқиқ қилиш бўйича хитой-бразил сунъий йўлдоши» (Chinese-Brazilian Earth Resource Satellite, CBERS) дастури доирасида Хитой ва Бразилия томонидан тайёрланган. CBERS сериясидаги сунъий йўлдошлар ўрмонларни сақлаб қолиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қишлоқ хўжалиги юритиш мақсадларида Ер юзасини мониторинг қилиш учун фойдаланилади.
Изоҳ (0)