Испания футбол федерацияси Ла лиганинг 13-турида кечган «Валенсия» − «Барселона» учрашувида каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Мессига кўрсатилган сариқ карточкани бекор қилди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Учрашувдаги ягона гол 94-дақиқада Серхио Бускетс томонидан киритилган. Голни нишонлаш вақтида Мессининг бошига сув идиши улоқтирилган ва ҳакам буни кўрмай қолган. Месси ҳакамга бу борада шикоят қилганида, унга сариқ карточка кўрсатилган.
Ҳакам тўрт карра «Олтин тўп» совриндорининг бу ҳаракатини ўйин вақтини чўзиш деб баҳолаган.
Изоҳ (0)