НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Афғонистонда 1 январдан янги миссия ўтказилиши ҳақида маълум қилди. У бу ҳақда Афғонистондаги янги миссияда қатнашувчи НАТО ташқи ишлар вазири ва 14 нафар ҳамкорлар билан бўлиб ўтган йиғилишдан сўнг айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Кун» «РИА Новости» ахборотига таяниб.
«Биз ‘Қатъий ёрдам’ миссиясини 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб амалга оширишга қарор қилдик. Жанговар бўлмаган бу миссияда НАТО ва унинг ҳамкорларининг 12 мингга яқин ҳарбийи иштирок этиб, афғон хафвсизлик хизматини тайёрлашда ёрдамлашади», — деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Миссия 139 минг кишини ташкил қилган «Афғонистонда хафвсизликни таъминловчи халқаро кучлар» контингентининг (ISAF) ўрнига ўтказилади.
Изоҳ (0)