Буюк Британиянинг BBC телерадиокомпанияси Ҳинд океанидаги Занзибар архипелагига кирувчи Пемба оролида очилган ғаройиб сувости меҳмонхонаси ҳақида репортаж тайёрлади, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Қирғоқдан 250 метр узоқликда жойлашган қалқиб турувчи мазкур кичик меҳмонхонага ташриф буюрганлар тунни балиқлар орасида ўтказади. Меҳмонхонага маҳаллий кўрфазда суткасига 24 соат хизмат кўрсатадиган моторли махсус қайиқда етиб олиш мумкин.
Денгиз меҳмонхонаси уч қаватдан иборат бўлиб, унинг томида кундузи тобланиш, кечаси эса юлдузларни томоша қилиш мумкин. Иккинчи қаватда жойлашган кичик меҳмонхонада эса қуёш ботишига гувоҳ бўлиш мумкин.
Энг пастдаги қаватда ҳар бир деворида катта ойналари бўлган шинам хона мавжуд. Мазкур қалин ойналар сувда гала-гала бўлиб сузиб юрган турли рангдаги балиқларни томоша қилиш имконини беради.
http://www.youtube.com/watch?v=1DKE-Lo0m64
Бироқ ҳақиқий аквариумни ёдга солувчи бу меҳмонахонада бир кунлик тунаш нархи ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.
Изоҳ (0)