АҚШнинг НАТОдаги элчиси Даглас Льют Брюсселда ўтказилган матбуот анжуманида альянс аъзолари Грузия расмийларининг Тбилиси НАТОнинг тўлиқ аъзосига айланишни исташи тўғрисидаги баёнотларни инобатга олишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Европейская правда».
«Грузия аъзоликка ҳаракат қилишга қарор қилган тўрт мамлакатнинг биридир. Айтганча, Украина бу рўйхатда мавжуд эмас. Грузия альянснинг энг муҳим шерикларидан биридир», − деди АҚШ Давлат департаменти вакили.
Шунингдек, у Грузиянинг бу борадаги сўровига НАТОнинг жавоби ушбу мамлакат билан чуқурроқ ҳамкорлик қилиши лозим бўлишига қарор қилинганини ҳам айтиб ўтди.
Изоҳ (0)