Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги 11-болалар мусиқа ва санъат мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Мазкур лойиҳа Президент Ислом Каримовнинг 2008 йил 8 июлда қабул қилинган «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009—2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида амалга оширилди.
Замонавий архитектура талаблари асосида барпо этилган 150 ўринли 11-болалар мусиқа ва санъат мактабининг янги биноси Соғлом бола йилида кегейлилик санъатсевар болаларга муносиб совға бўлди. Бу ерда ўғил-қизларнинг фортепьяно, фольклор, халқ чолғулари, торли, дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги, эстрада, хореография, театр санъати сирларини ўзлаштириши учун барча шароитлар яратилган.
Изоҳ (0)