Россия федерацияси президенти Владимир Путин Қрим ва Севастополда эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) ташкил этиш тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
Янги қонунлар тўплами виза режимини соддалаштириш, фойдадан олинадиган солиқ ҳамда ижтимоий жамғармаларга тўланадиган тўловларни камайтириш ва қатор божхона тўловларидан озод қилишни кўзда тутади. ЭИЗ ташкил этиш муддати узайтирилиш имконияти билан 25 йил қилиб белгиланди. Йирик сармоядорлар қўшимча солиқ имтиёзлари ва эркин божхона ҳудуди режимидан фойдаланишлари мумкин. ЭИЗ иштирокчисига айланиш учун компания лойиҳасини амалга ошириш кўрсатилган инвестиция декларациясини тақдим этиши лозим.
Фаолият юритиш учун керак бўладиган импорт маҳсулотлари, шунингдек бутловчи қисмлар ва ускуналар яриморол ҳудудига божсиз олиб кирилиши мумкинлиги кўзда тутилган. Сармоядорларга ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Россия ҳудудида сотиш, шунингдек Божхона иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиш ҳуқуқи берилади.
Изоҳ (0)