«Трансформерлар» фильмидаги бош рол ижрочиси Шайя Лабаф ичкиликбозликдан мажбурий равишда даволанмоқда, деб хабар берди «Вести.ru».
28 ёшли актёр 2014 йил ёзида «Кабаре» мюзиклида тартибсизлик уюштиргани учун қўлга олиниб, мажбурий даволанишга жўнатилган. 25 ноябрь куни у даволанаётганини кўрсатиш учун Нью-Йорк судига келди.
Соч-соқоли тўлиқ қирилган актёр ҳарбий машғулот кийимида бўлган. Қайд этилишича, судья Лабафнинг тартибли ташқи кўринишидан ҳайратга тушган. У расмийларга даволаниш курсини ўтаётгани ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этган.
Ҳозирда Лабаф 2015 йилда экранларга чиқиши кутилаётган Man Down фильмида суратга тушмоқда.
Изоҳ (0)