Қозоғистоннинг Остона шаҳрида теннис бўйича ITF тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнир давом этяпти, деб хабар беради «Olamsport».
Мусобақада 6-рақам остида таснифланган ўзбекистонлик теннисчи Албина Хабибулина иккинчи давра учрашувида қозоғистонлик Анастасия Епишевани 6:3, 4:6, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Унинг чорак финалдаги рақибаси россиялик Екатерина Яшина бўлади. Турнирда 3-рақам остида ҳаракат қилаётган Яшина иккинчи давра баҳсида ҳамюрти Алина Золотарёвадан 6:4, 4:6, 6:1 ҳисобида устун келди.
Изоҳ (0)