Эбола вирусига қарши тажриба вакцинаси АҚШда илк клиник синовлардан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда Аллергия ва инфекция касалликлари миллий институти раҳбари Энтони Фаучи маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Олимларнинг сўзларига кўра, вакцина 20 нафар кўнгиллида синаб кўрилган ва уларнинг ҳар бирида ижобий натижа кўзга ташланган. Жумладан, уларнинг иммун тизими препарат таъсирида Эболага қаршилик кўрсатадиган антителолар ишлаб чиқара бошлаган.
Икки кишидаги қисқа муддатли ҳарорат ошишидан ташқари зарарли таъсирлар кузатилмаган. Ушбу вакцина Эболага қарши кураш йўлидаги муҳам қадам сифатида баҳоланмоқда. Оқ уй ушбу кашфиёт учун олимларни табриклаган. АҚШ президенти Барак Обама 2 декабрь куни вакцина яратилган институтга ташриф буюрмоқчи.
Изоҳ (0)