• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Халқ таълими вазирлиги бошланғич синф ўқитувчилари учун 7 та ўқув-методик қўлланма ва уларнинг мултимедиали иловаларини янгидан яратди

    Халқ таълими вазирлиги томонидан «Соғлом бола йили» Давлат дастурининг 71-банди ижросини таъминлаш мақсадида бошланғич синф ўқитувчилари учун 7 номдаги ўқув-методик қўлланмалар ва уларнинг мултимедиали иловалари янгидан яратилиб, жойларга етказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги расмий сайти хабар бермоқда.

    Фото: uzedu.uz

    Фото: uzedu.uz

    Мазкур ўқув-методик қўлланмалар бошланғич синфларда ўқитиш сифатини яхшилаш йўлида илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини бошланғич синфлар ўқитувчилари фаолиятига жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилган. Қўлланмалардаги мултимедиа ишланмалари эса ўқитишнинг ўйинли шакллари ва медиатехнологиялардан фойдаланиш имконини беради.

    Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилда Давлат дастури доирасида бошланғич таълимда ўқитиш сифатини яхшилаш мақсадида 2014−2017 йилларга мўлжалланган режа ишлаб чиқилди. Унга кўра, вазирлик мутахассислари, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети олимлари, методистлар ва амалиётчи ўқитувчилардан иборат ижодий гуруҳлар шакллантирилди.

    Ушбу гуруҳлар томонидан 1-синф ўқитувчилари учун 7 номда («Саводга ўргатиш» (Алифбе), «Она тили», «Ўқиш», «Математика», «Атрофимиздаги олам», «Русский язик», «Книга для чтения» фанларидан) жами 410 000 нусха илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида ўқув-методик қўлланмалар ва уларга мултимедиа иловалар янгидан яратилиб, нашр этилди ва жойларга етказиб берилди.

    Бошланғич синф ўқитувчиси Давлат таълим стандарти бўйича болаларнинг мантиқий тафаккур қила олиш салоҳиятини, ақлий ривожланишини, дунёқарашини, коммуникатив саводхонлигини ва ўз-ўзини англаш салоҳиятини шакллантиришга, эркин фикрлай олиш, ўзгалар фикрини англаш, ўз фикрини оғзаки ва ёзма равишда равон баён қила олиш кўникмаларини эгаллашларига эришиши лозим.

    Мазкур ўқув-методик қўлланмалар бошланғич синф ўқитувчисига дарс жараёнида ўқувчиларнинг бир қолипга тушиб қолмаслиги учун илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш билан бирга, мултимедиали ишланмалардан самарали фойдаланган ҳолда ўқитишнинг ўйинли шакллари ва медиатехнологияларини қўллаш имконини беради. Ушбу материаллардан янги мавзуни тушунтириш, мустаҳкамлаш ва такрорлаш жараёнида кенг фойдаланиш назарда тутилган. Бу жараён 1-синф ўқувчиларининг таълим олиш сифат ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

    Дарсликнинг мултимедиали иловасида видеолавҳалар берилган бўлиб, ўқувчиларнинг амалий тафаккур ва тасаввурларини шакллантиришда мавзуга бўлган қизиқишларини орттиради ва тез тушуниб олишларига имконият яратади. Шунингдек, дарс давомида ўқувчилар чарчаб қолмаслиги ва зерикмасликлари учун мусиқали дам олиш дақиқалари ҳам ташкил этилган.

    Ўқиш дарслари учун тақдим этилган бундай дидактик ўйин ва бошқотирмалар ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш ва ҳозиржавоблик қобилиятларини янада ривожлантиради.

    Ўқув-методик қўлланмалар ва мултимедиали иловаларнинг электрон шакли вазирлик порталига жойлаштирилган бўлиб, уни истаган фойдаланувчи юклаб олиши ва фойдаланиши мумкин.

    Маълумот учун, бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги тасарруфида 9739 та умумтаълим мактаби мавжуд бўлиб, уларда 390 105 нафар педагоглар, шундан 112 529 нафар бошланғич синф ўқитувчилари фаолият кўрсатишмоқда.

     

     

    26.11.2014, 14:56   Изоҳ (0)   30821
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Малайзиянинг Марказий Осиёдаги энг йирик савдо шериги эканлиги маълум бўлди

    26.11.2014, 12:39

    2030 йилгача Жиззах вилоятидаги Пахтакор шаҳри ҳудуди кенгайтирилади

    26.11.2014, 10:30

    Зомин шаҳри аҳолиси 2030 йилгача 38 минг кишига етади

    26.11.2014, 10:21

    Ислом Каримовнинг Қозоғистонга ташрифи давомида қатор ҳужжатлар имзоланди

    26.11.2014, 09:46

    Ўқув муассасалари ва касалхоналар ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар қиладиган бўлди

    26.11.2014, 08:53

    Грецияда Самарқандга бағишланган «Мароқанда» китобининг тақдимоти ўтказилди

    25.11.2014, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.