Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги ОТМК спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида мамлакат чемпионати давом этмоқда. 150 нафар чарм қўлқоп устаси бир ҳафта давомида 10 та вазн тоифасида ўз имкониятини синовдан ўтказяпти, деб хабар беради «Olamsport».
Мусобақанинг биринчи куни мамлакат чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилиб, унда жорий йилнинг 1—8 сентябрь кунлари Халқаро бокс академиясида (Олма-ота вилояти, Талгар тумани) АИБАнинг APБ ва WSB дастурлари бўйича биринчи сертификат берувчи семинарда қатнашиб қайтган ҳакамлар, мураббийлар ва супервайзерлар эътибордан четда қолмади.
Уларга эсдалик совғалари топширилиб, мусобақаларда фақат ва фақат одилона бошқариш айтиб ўтилди. Ўз навбатида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Марс Қўчқоров сўз олиб, барча иштирокчиларга омад тилади.
Шундан кейин 64 кг вазн тоифасидаги иштирокчилар ўртасида саралаш жангларига старт берилди. Унга кўра, 12 та жуфтликда жанг ўтказилиб, 24 нафар чарм қўлқоп устасидан 12 нафари кейинги босқичга йўл олди.
Бугунги, 26 ноябрдаги жангларни 56 кг оғирликдаги иштирокчилар бошлаб берди. Биринчилардан бўлиб, фарғоналик спортчилар Саидбек Азимжонов ҳамда Убайдулло Турдалиев рингга кўтарилди. Шунингдек, бугунги дастурда 60, 69, 75, 81, 91 кг оғирликдаги жами 27 та жуфтликда 54 нафар иштирокчи саралаш жангларини ўтказиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)