Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

УЕФА ташкилоти келишилган ўйинларга қарши курашиш мақсадида iPhone, iPad ва Android операцион тизимидаги платформалар учун мўлжалланган махсус мобил илова ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».

Фото: uefa.org

Фото: uefa.org

Ушбу мобил илова етти хил тилда бўлиб, унда келишилган ўйинлар ҳақида турли маълумотлар, видеоматериаллар, кўп сўраладиган саволларга жавоблар мавжуд.

Шунингдек, келишилган ўйин ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлган ҳар бир инсон ушбу илова орқали УЕФА ташкилотига хабар бериш имкониятига эга. Иловада махсус электрон почта ҳам мавжуд бўлиб, унга Европа футбол иттифоқидан жавоб хати келиши мумкин.

Мазкур мобил иловани App Store (iPhone) ёки Google Play (Android) электрон дўконларидан юклаб олиш мумкин. Бунинг учун «Излаш» деган жойга «UEFA Integrity» калит сўзини киритиш талаб этилади.

Шунингдек, УЕФА ташкилоти келишилган ўйинлар ҳақида бирор маълумотга эга бўлган инсон хабар бериши мумкин бўлган телефон рақамларини ҳам жорий қилди. Хабар берувчининг шахси яширин қолиши кафолатланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди