Зарафшон шаҳридаги 14-микротуманда қурилган янги уй хонадонлари Навоий кон-металлургия комбинати Марказий кон бошқармасининг 40 нафар ёш оилали ходимларига топширилди. Бу ҳақда Навоий вилоятининг «Знамя дружби» газетаси хабар бермоқда.
Янги уй «Зарафшон» қурилиш-монтаж бошқармаси ходимлари томонидан барпо этилди. Бошқарма раҳбарининг ўринбосари Д. Баракаевнинг маълум қилишича, 40 хонадондан иборат янги уй Навоий кон-металлургия комбинати маблағига қурилган.
Айни дамда «Шимол» қурилиш-монтаж бошқармаси томонидан Учқудуқда Шимолий кон бошқармасининг ёш оилали ходимлари учун барпо этилаётган 40 хонадонли турар жой биносининг қурилиш ишлари ҳам якунланмоқда. Мазкур уй ҳам Навоий кон-металлургия комбинати маблағига қурилмоқда.
Изоҳ (0)