Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бу йил Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритиш учун 46 та номзод кўриб чиқилади, деб ёзади ЮНЕСКО ташкилоти матбуот хизмати. Ушбу номзодлар орасида Ўзбекистондаги пичинг ва қочирим санъати — аския ҳам бор.

Фото: mytashkent.uz

Фото: mytashkent.uz

Бундан ташқари, номоддий маданий мерос рўйхатига Озарбайжондаги анъанавий келагайи шойи рўмолини ўраш санъати, Қозоғистондаги дўмбира куйини чалиш санъати, қозоқ ва қирғиз ўтовларини тайёрлаш малакаси ҳам киритилган.

Номоддий маданий мерос авлоддан авлодга бериладиган маданий анъаналарни, жумладан халқ оғзаки ижоди, ижтимоий урф-одатлар, тантанали байрамлар, шунингдек табиат ва коинотга, анъанавий ҳунармандчиликка тегишли билимларни ўз ичига олади.

Рўйхатга айни пайтда 281 та элемент киритилган. У турли жамиятларнинг анъана ва урф-одатларига эътиборни жалб қилишга чақиради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди