Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германия полицияси Россия билан бўладиган урушдан хавфсираб, ўз ҳисоб-китоблари бўйича ядровий портлашга дош бера оладиган бункер қуриб, қурол-яроғ тўплаган 59 ёшли электрикни қўлга олди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Бункерни германиялик ўзининг Кельхайм шаҳридаги уйи ертўласида қурган. У ердан 2 та автомат, 80 та милтиқ, 60 та тўппонча, 20 мингта патрон ва портловчи воситалар тайёрлаш учун мўлжалланган 40 килограмм модда топилган. Электрик, шунингдек, озиқ-овқат захирасини ҳам яратиб, вентиляция ва сув тозалаш тизимини қурган.

Маҳаллий полиция фуқаро буларнинг барчасини битта ўзи қурганини айтди. Унинг руҳий соғлом эканлиги ва экстремистик гуруҳлар билан алоқадор эмаслиги аниқланди. Айни пайтда эркак қурол-яроғ ва портловчи моддаларни ноқонуний равишда сақлаганликда айбланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?