Бразилия ҳайвонот дунёсини ўзида мужассам қилган образ – кўриниши мушукни эслатувчи сариқ рангли жонзот Рио-де-Жанейрода бўладиган Олимпия ўйинларининг тимсолига айланди. Бу ҳақда ТАССга асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Паралимпия ўйинлари тимсолини тайёрлашда эса мусобақа ташкилотчилари маҳаллий ўсимлик дунёсидан илҳом олган – мусобақалар рамзи этиб кўриниши дарахтни ёдга соладиган кўк-яшил мавжудот танланган.
Энди бразилияликлар интернетда ташкил этиладиган сўровнома ёрдамида 2016 йилда бўлиб ўтадиган ўйинларнинг рамзларига ном танлашлари керак бўлади.
Ҳозирча ном масаласида учта вариант бор, булар – Оба ва Эба, Тиба-Туки ва Эскиндим, шунингдек, Винисиус ва Том. Номлар қаторидаги сўнгги жуфтлик бразилиялик машҳур машшоқлар – Винисиус ди Морайс ва Том Жобим шарафига аталган.
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги ёзги Олимпия ўйинлари 2016 йилнинг 5−21 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)