Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Интернетда «Фили» модулининг Чурюмов-Герасименко кометаси юзасига қўниши вақтида ажралиб чиққан товуш ёзуви пайдо бўлди. Бу ҳақда Германия авиация ва космонавтика марказига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Товуш модуль қўнаётганида комета ташқи хусусиятларини ўлчовчи махсус асбоб билан ёзиб олинди.

Аудиоёзув қисқа бўлишига қарамай, унга катта қизиқиш билдирилмоқда, чунки у комета таркибини аниқлашда қўл келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Европанинг «Розетта» номли зонди (атмосферанинг юқори қатламларини текшириш учун мўлжалланган аппарат)нинг тушириладиган модули — «Фили» 12 ноябрда Чурюмов-Герасименко кометасига қўнди. Таркибида «Фили» модули бўлган «Розетта» аппарати фазога 2004 йил март ойида Француз Гвианасида жойлашган Куру космодромидан учирилган эди.

«Фили» комета тупроғидан намуналар олиш учун махсус қурилма, спектрометр, фотокамера ва зарраларни таҳлил қилувчи ускуналар билан таъминланган. Мазкур жиҳозлар 4,5 миллиард йил аввал пайдо бўлганидан бери ўзгармай келаётган кометани ўрганишга ёрдам беради. Мутахассислар мазкур ноёб миссияга «фазовий археология» деб ном берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди