• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раҳбари Фарғона вилояти ҳокимига «ЎФФ белгиси» нишонини топширди

    Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ҳамда Республика футбол федерацияси раҳбари, сенатор Мираброр Усманов бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида бўлиб, бу ерда спорт соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

    Мираброр Усмонов. Фото: olamsport.com

    Мираброр Усмонов. Фото: olamsport.com

    Мираброр Усманов бошчилигидаги делегация аъзолари Фарғона вилоятида бўлиб, янги қуриб фойдаланишга топширилган спорт объектлари ҳамда Фарғона вилоят олимпия захиралари коллежида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

    Жумладан, Фарғона шаҳрида барпо этилган «Истиқлол» стадионига ташриф буюрган М. Усманов бу ерда олиб борилаётган сўнгги пардозлаш ишлари билан қизиқди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, майдоннинг ҳолати, футболчилар ва мухлислар учун яратилган шароитлар делегация вакиллари томонидан ижобий баҳоланди.

    Шундан сўнг, Ўзбекистон МОҚ ва ФФ раҳбари яқин келажакда ушбу стадионда халқаро учрашувлардан бирини ўтказиш режалаштирилаётганлигини ва бу анъана келгусида ҳам терма жамоалар ҳамда маҳаллий футбол клублари томонидан бардавом бўлишлигига ишонч билдирди.

    Фарғона олимпия захиралари коллежига ташриф буюрган делегация бу ерда бўлажак спорт юлдузлари учун яратилган шароитлар билан танишди.

    Шундан сўнг, вилоят спорт фаоллари, федерациялар раҳбарлари, спортчи ва мураббийлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев очиб берди. Йиғилишда вилоятда камолга етаётган иқтидорли спортчилар ва мутахассислар ҳам сўзга чиқди.

    Сўзга чиққан Мираброр Усманов Ўзбекистонда спортни ривожлантиришнинг ўзига хос ноёб тизими яратилгани, буни ўз навбатида хорижлик мутахассислар ҳам кўп бор ҳавас билан эътироф этаётганини таъкидлаб, Ўзбекистон спортининг равнақида Фарғона вилояти вакилларининг ҳам ўрни юқори эканлигини, биргина Истиқлол йиллари бу заминдан кўплаб номдор спортчилар вояга етганлигини таъкидлаб ўтди.

    М. Усманов вилоятда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритиб, «Қўқон—2012» клубини олий лигасига чиққанлиги ва эндиликда вилоятнинг икки жамоаси мамлакат чемпионатида иштирок этишини таъкидлади.

    «Вилоятда миллионлар ўйинини ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётган вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевга Ўзбекистон футбол федерацияси номидан миннатдорчилик билдираман ва юртимиз футболининг ҳақиқий жонкуярларидан бири бўлган Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниевга ‘ЎФФ белгиси’ нишонини топширишга рухсат бергайсизлар», — дея ЎФФ раҳбари тантанали суратда мукофотни топширди.

    Ўз навбатида вилоят ҳокими ушбу мукофот бутун Фарғона аҳлига берилганлигини ва бундан кейин ҳам вилоятда барча спорт турлари қатори футболни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.

    Шундан сўнг, «Нефтчи» клуби бош мураббийи Тоҳир Копадзе сўзга чиқиб, жамоа келаси мавсумда янада мазмунли ва ҳужумкор ўйинлари билан ўз мухлисларни хушнуд этиш учун бор имкониятларни ишга солишига ишонч билдирди.

    Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Мираброр Усманов бошчилигидаги делегация Андижон вилоятига ташриф буюрган эди.

    21.11.2014, 00:35   Изоҳ (0)   5238
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Швейцарияда футболчи ҳакамнинг юзига тўп тепгани учун 50 йилга футболдан четлатилди

    20.11.2014, 11:19

    Россиялик футболчи ўғлининг туғилган кунига тирик айиқни буюртма қилди

    18.11.2014, 08:57

    Сан-маринолик футболчилар 61 та мағлубиятдан сўнг биринчи марта дуранг натижа қайд этди

    17.11.2014, 09:00

    Шифокорлар Шумахернинг бир неча йиллик умри қолганини тахмин қилди

    04.11.2014, 09:18

    Ўзбекистонда Осиё ва ПараОсиё ўйинлари ғолибларига бериладиган мукофот тенглаштирилди

    03.11.2014, 12:10

    Америкалик гольфчи қиз иккита зарбаси билан қўшалоқ автомобилга эга бўлди

    03.11.2014, 11:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Бразилия товарларига 50 фоиз бож солиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 10 июл, 08:50

    Канада ва Мексика аҳолисининг ярмидан кўпи АҚШни асосий таҳдид деб ҳисобламоқда

    Дунё | 10 июл, 08:30

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01

    “Жорий йил охиригача иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловлари бир мартадан ортиқ оширилмайди” — Илҳом Тўраев

    Ўзбекистон | 10 июл, 08:00

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.