Президент хавфсизлигига жавобгар АҚШ Махфий Хизмати Оқ уй яқинида автомобилидан қурол ва ўқ-дорилар топилган айовалик эркакни қўлга олди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Айова штатининг Девенпорт шаҳрида яшовчи 41 ёшли Рене Капхейм 20 ноябрь куни Вашингтондаги I-стрит ва 15-кўчалар кесишувида Махфий хизмат ходимларига мурожаат қилган. У кимдир Оқ уйга боришини айтганидан кейин Вашингтонга йўл олганини маълум қилган.
Соқчилар унинг автомобилини текшириб кўришга қарор қилган. Капхейм текширувга рози бўлган. Махфий хизмат ходимлари машина ичидан қурол ва ўқ-дориларни топган. Капхейм қўлга олинган, автомобиль ҳам ҳибсда сақланиш учун олинган. Капхейм қуролни ноқонуний сақлашда айбланмоқда.
Изоҳ (0)