Google компанияси биринчи бўлиб дунёдаги энг катта ва энг технологик реклама дисплейини ижарага олди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Компания бундай реклама дисплейи учун тўрт ҳафта давомида 2,5 миллион доллар тўлаши керак бўлади. Ушбу дисплей Clear Channel компаниясига қарашли ва у Нью-Йоркнинг Таймс-скверидан ўрин эгаллаган.
Реклама дисплейи бинонинг саккиз қавати баробарида бўлиб, унинг юзаси 2322,5 квадрат метр майдонни эгаллайди. Бу тахминан футбол майдонининг ярми баробарида. Унда тасвирлар 2368×10048 пикселли ўлчамда кўринади. Шунда бу дисплейда жами 24 миллион пиксель мавжуд бўлади.
Google ушбу реклама дисплейини 24 ноябрдан 2015 йилининг бошига қадар ижарага олган ва у учун тахминан 4 миллион доллар тўлаши кутилмоқда. Ҳозирда эса ушбу дисплейдан юқоридаги суратлар ўрин эгаллаган.
Бундан олдинги дунёнинг энг катта реклама дисплейи ҳам Таймс-скверда жойлашган ва у 1393 квадрат метр майдонни эгаллар эди.
Изоҳ (0)