16 ноябрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Австралияда бўлиб ўтаётган G20 саммитини муддатидан аввал тарк этди. Бу ҳақда «Медуза» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Россия раҳбари якуний таомни саммитнинг бошқа иштирокчилари билан биргаликда тановул қилишдан бош тортган. У ўзининг мазкур қарорини Владивосток орқали Москвага етиб бориш учун узоқ парвоз қилиши лозимлиги билан изоҳлаган.
Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Reuters агентлиги Владимир Путин саммитни расмий якунлаш маросимига қадар тарк этиши ҳақида хабар берган эди. Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков эса мазкур ахборотни рад этган эди.
Изоҳ (0)