АҚШ президенти Барак Обама Австралиянинг Квинсленд университетида қилган чиқишида яна бир марта Россияни Эбола эпидемияси каби таҳдидлар билан бир қаторда кўрсатди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
«Биз Ғарбий Африкада Эбола эпидемиясига ҳамда Россиянинг Украинага нисбатан агрессиясига қарши турибмиз. Бунинг жаҳон даражасидаги таҳдид эканлиги MH17 рейси уриб туширилгач янада ойдинлашди», − деди Обама.
Эслатиб ўтамиз, бу АҚШ президентининг Россия ва Эболани таҳдидлар қаторида биринчи марта бирга санаши эмас. Сентябрь ойида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 69-сессиясида ҳам Обама худди шундай ўхшатиш қилган эди.
Изоҳ (0)