Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармасининг сўнгги маърузасига кўра, Донбассдаги можарода Малайзия лайнерининг 298 нафар қурбони билан биргаликда жами 4132 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
11 ноябрь куни эълон қилинган баёнотда қайд этилишича, мазкур можарода жароҳат олганлар сони 9747 кишига етган. Шунга қарамай, баёнот муаллифлари ушбу маълумотларда ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар миқдори анча кам кўрсатилгани, аслида уларнинг миқдори ниҳоятда кўплигини айтиб ўтди.
Аввалроқ БМТ Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси ўзининг 31 октябрь куни эълон қилган ҳафталик ҳисоботида Украина шарқидаги можаролар натижасида ҳалок бўлганлар сони 4035 кишига етганини қайд этган эди.
Изоҳ (0)