Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон армияси Тоғли Қорабоғнинг машғулот парвозини амалга ошираётган ҳарбий вертолётини уриб туширганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Euronews.
Озарбайжон ҳарбийлари вертолёт уларнинг позицияларига қарата ўт очгани учун қарши ҳужум қилганини таъкидлаган. Воқеа Озарбайжон ва Тоғли Қорабоғ чегарасининг шарқий қисмида содир бўлган.
Маълумот учун, Тоғли Қорабоғ Озарбайжон ва Арманистон ўртасида жойлашган тан олинмаган республика бўлиб, иккала мамлакат ўртасидаги кўп йиллик можаронинг асосий сабаби ҳисобланади.
Изоҳ (0)