Финландия президенти Саули Ниинистьо Ғарб давлатлари Украинадаги можаро туфайли Россия билан янги совуқ уруш бошланиши остонасида турганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
«Ғарб ҳар доим ўзига Путин нимани ўйлаётгани ҳақида савол беради. Путин эса Ғарб ва НАТОнинг душманлиги ҳақида гапириб, альянснинг кенгайиши Россияни таҳқирлашини таъкидлайди. Бу вазият умуман яхшиликдан дарак бермайди. Биз янги турдаги совуқ уруш остонасидамиз», − деди президент.
Маълумот учун, Финландия совуқ уруш даврида ҳам социалистик республикага айлантирилмаган ва НАТОга аъзо бўлмаган ҳолда ҳам Ғарб билан, ҳам собиқ СССР билан яхши муносабатларда бўлган. Россия газига 100 фоиз боғлиқ бўлган Финландия аҳолисининг катта қисми ҳозирда ҳам мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлишига хайрихоҳ эмас.
Изоҳ (0)