Аргентиналик қурувчилар Санта-Фе провинциясидаги Сан-Лоренсо шаҳрида фундамент остидаги хандакни кавлаётганида қазилма ҳайвон суягига дуч келди. Топилма узунлиги 1,5 метрдан ошади, деб хабар бермоқда ТАСС.
Олимларнинг тахминларига кўра, суяк у топилган ерларда 10 минг йилча аввал яшаган йирик сут эмизувчининг тегишлидир.
Тадқиқотчилар гуруҳи вакили Хуан Нобиле бу топилма қайси давр ва қандай ҳайвон турига тааллуқли экани таҳлиллардан сўнг аниқ бўлишини маълум қилди. «Суяк топилган чуқурлик ҳамда дастлабки белгиларга кўра, у 10 минг йил аввал шу ерларда яшаган мастодонтлардан бўлиши мумкин», — деди вакил.
«Бу ерда гап машҳур ‘Музлик даври’ анимацион мультфильмида учратиш мумкин бўлган ҳайвонлар ҳақида кетмоқда», — деб таъкидлаб ўтди Нобиле.
Олимлар шу ер яқинида бошқа суяклар ҳам топилиши мумкинлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)