Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов Словакиянинг Братислава шаҳрида ўтказилаётган «Челленжер» туркумига кирувчи турнирдаги иштирокини муваффақиятли давом эттиряпти, деб хабар берди «Olamsport».
Дўстов мукофот жамғармаси 85 минг еврони ташкил этувчи ушбу турнирнинг иккинчи даврасида полшалик Михал Пшисежнини мағлубиятга учратди.
Икки сетда ҳам бир хил 6:4 ҳисобида зафар қучган Дўстов чорак финалга йўл олди. Михал Польшанинг учинчи ракеткаси бўлиб, дунё рейтингида 177-поғонани банд этган эди. Фаррух Дўстов эса 148-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи ракеткамиз илк даврада чехиялик Иржи Веселини 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Весели турнирнинг биринчи ракеткаси бўлиб, дунё рейтингида 69-поғонадан жой олганди.
Изоҳ (0)