НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Афғонистонга ушбу мамлакатдан альянс қўшинларини чиқариб кетиш арафасида ташриф буюрди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бу Столтенберг 1 октябрь куни НАТО бош котиби лавозимида ишлашни бошлаганидан буён Афғонистонга биринчи ташрифидир.
Ўз ташрифи чоғида у Қобул ғарбидаги афғон ҳарбийларини тайёрлаш учун мўлжалланган НАТО машғулот марказини бориб кўрди. Шунингдек афғон қўшинлари олдида нутқ сўзлаб, НАТО мураббийлари ва маслаҳатчилари ушбу мамлакатда альянс кучлари ўз операцияларини якунлаганидан кейин ҳам уларга ёрдам беришда давом этишини ваъда қилди.
Изоҳ (0)