Россия «Донецк Халқ Республикаси» ва «Луганск Халқ Республикаси»даги сайловларни расман тан олмади. Сайловлардан кейинги кундаёқ Россия ташқи ишлар вазирлигининг пресс-релизида «Украина жануби-шарқидаги овоз берилишига ҳурмат билан муносабатда бўлиш» айтилган бўлса-да, бу уни расмий тан олишни билдирмайди. Бу ҳақда юқори мансабдаги манбасига таяниб, Gazeta.ru хабар берди.
Москванинг ушбу сайловлар натижаларини тан олмаслик сабаби ҳақидаги саволга жавобан, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков «ҳозирча ҳеч нарсани қўшимча қила олмаслигини» айтди.
Экспертлар Москванинг эҳтиёткор баёноти юзасидан турли фикрлар билдирмоқда.
Нашрнинг эслатишича, аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Москва Донбассдаги сайловларни тан олишини таъкидлаган, бунга жавобан Ғарб санкция режимини қаъийлаштириш билан таҳдид қилган эди. Москва давлат халқаро алоқалар институти профессори Валерий Соловей Кремлнинг қарорини янги санкциялардан хавфсираш билан боғлади.
МДҲ мамлакатлари Институти директори Константин Затулин Россия ТИВ баённомаси Лавровнинг ДХР ва ЛХРдаги сайлов натижаларини тан олиш ҳақидаги сўзлари билан мос тушишини таъкидлаб, худди шундай формула Украинадаги сайлов натижаларига нисбатан ҳам қўлланилганини эслатди.
Изоҳ (0)