АҚШ президенти Барак Обама «беш плюс бир» гуруҳининг Эрон билан унинг ядро дастури бўйича олиб бораётган музокараларини конструктив деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Америка етакчисининг 5 ноябрь, чоршанба кунги баёнотига таяниб, ТАСС хабар берди.
«Биз томонимиздан киритилган ва Эрон иқтисодиётига кучли таъсир кўрсатаётган санкциялар шарофати билан, Теҳрон вакиллари музокаралар ўтказиб, дунё ҳамжамиятини уларнинг ядро дастури ҳарбий хусусиятга эга эмаслигига ишонтирмоқчи», — деди Обама.
Унинг таъкидлашича, Эроннинг ядро қуроли «нафақат АҚШнинг дўстлари, шу жумладан Исроилга, балки АҚШнинг ўзига ҳам хавф солиши мумкин».
«Эрон етакчилари ядро қуролини ишлаб чиқишмаётганини таъкидламоқда. Агар бу рост бўлса, улар дунё ҳамжамиятини бунга ишонтиришлари мумкин», — деди АҚШ президенти.
Изоҳ (0)