Бухоро шаҳрида жорий йилнинг бошида қурилиши бошланган фавворалар хиёбонининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.
Умумий майдони 6 гектарлик ҳудудда Бухоро вилояти тарихидаги илк мусиқий фавворалар қурилди. 30 метр диаметрга эга иншоот сувни 15-20 метргача баландликка отади ҳамда ёқимли мусиқа ва ранглар ҳамроҳлигида жилоланади. Аввал хабар берилганидек, майдонда «қуруқ фавворалар» ҳам очилди.
Хиёбон ҳудудида 1000 га яқин ноёб дарахтлар ўтказилган, бежирим чироқлар, миллий безакларга эга шийпонлар ва дўконлар ўрнатилган. Барча қурилиш ишлари Бухоро шаридаги «20-трест» томонидан бажарилган. Очилиш маросими Бухородаги Абу Али Ибн Синонинг илмий ва маънавий меросига бағишланган халқаро конференция билан бир вақтга тўғри келди.
Изоҳ (0)