Корея Халқ Демократик Республикаси раҳбари Ким Чен Ин бетоб бўлганидан буён илк марта омма олдига ҳассасиз чиқди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Шимолий Корея етакчиси сентябрь ойи бошидан 40 кун давомида оммага кўринмади. Октябрь ойи ўрталарида эса Ким Чен Иннинг олимлар учун турар-жой мавзесига ташрифини ёритган «Нодон Синмун» газетаси унинг ҳассага таяниб юрган суратларини намойиш этди. Кейинроқ Жанубий Корея матбуоти Ким Чен Ин тўпиғидан операция қилингани ҳақида хабар қилди.
Ушбу ҳафтада «Нодон Синмун» газетасида унинг Халқ армияси раҳбарияти билан бирга тушган сурати чоп этилган бўлиб, унда Ким Чен Ин ҳассасиз юргани кўриниб туради. «Киодо» агентлигининг хабар беришича, бу суратлар етакчининг тикланиши маромида кечаётганини кўрсатиш учун тақдим этилган.
Изоҳ (0)