АҚШ «Донецк халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси»даги сайловларни тан олишдан бош тортиб, Россияни ҳам бундай қилмасликка чақирмоқда ва акс ҳолда бунинг учун жавоб беришига тўғри келишини айтмоқда. Бу ҳақда Rbc.ru хабар берди.
АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жен Псаки ва Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Бернадетт Михан Вашингтонда ушбу мавзу бўйича ўхшаш баёнотлар билан чиқди.
«Агар Россия ушбу ‘сайловлар’ни тан олса, бу унинг келажакдаги изоляциясигагина хизмат қилади», — деди Псаки, бироқ бундай ҳолатда АҚШ айнан қандай чора қўллашига аниқлик киритмади.
Давлат департаментининг расмий вакили ЕИ давлатлари етакчиларининг ДХР ва ЛХРдаги сайловларни тан олмаслик ҳақидаги баёнотларини маъқуллади.
Михан ўз навбатида Россия ташқи ишлар вазирлигининг Донбассдаги сайловларни тан олишга тайёрликлари ҳақидаги баёноти юзасидан хавотир билдирди. Унинг айтишича, агар шундай бўлса, Москва Минск битимини бузган бўлади ва уни янги «иқтисодий жазолар» кутади.
Изоҳ (0)