Европа Иттифоқининг ташқи иқтисодиёт ва хавфсизлик масалалари бўйича вакили Федерика Могерини фикрича, ЕИ давлатлари умумий хавфсизлик ва манфаатлар юзасидан Фаластин давлатчилигини тан олиши зарур. Бу ҳақда у Европа ОАВларига берган илк интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «Европейская правда».
Могеринининг таъкидлашича, минтақага, шу жумладан Исроил ва Фаластин ўртасидаги низони тартибга солишга ўзаро келишиб ёндаша бошлашнинг вақти келди.
Федерика Могеринининг Европа дипломатияси раҳбари сифатида Исроил ва Фаластинга шу мақсаддаги илк ташрифи ҳафта сўнгига режалаштирилган.
Изоҳ (0)