Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев олма-оталик 10 ёшли Ержан Исабаевнинг мактубига шахсан жавоб ёзди, деб хабар бермоқда Nur.kz.
Иккала хатни ҳам боланинг отаси Бауржон Исабаев ўзининг Facebook’даги саҳифасига қўйган. Ержан ўз хатида президент билан икки ёшлигида Олма-отада учрашганини, қариндошлари уни шахсан президент кўтаргани сабабли бошқача бола эканлигини ҳозиргача айтиб юришларини ёзган.Назарбоевни ўзининг туғилган кунига таклиф қилган Ержан агар қачондир президентга ёрдам керак бўлса, у ўз акаси билан ўша заҳоти етиб боришини айтган.Жавоб мактубида Назарбоев Ержанга мактуб учун миннатдорчилик билдириб, ўз халқига хизмат қилиш ва Ватанни севиш энг катта бахт эканлигини эсда тутиши ва буни акаси Нуржанга етказиши лозимлигини ёзган.Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)