Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари шаҳар ҳаммомларида рейдлар ўтказишди. Бу ҳақда Podrobno.uz’га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Хабар беришларича, рейд натижасида шаҳарнинг икки ҳаммомида ишратхона ташкил этилгани маълум бўлган. Улардан бири Бухоро марказидаги «Дилкушо» бозоридаги собиқ жамоат ҳаммоми бўлса, иккинчиси шаҳар 6-сон ҳаммомида ташкил этилган.Қайд этишларича, «Дилкушо» бозоридаги жамоат ҳаммомида «энг қадимги касб эгалари»нинг хизмат ҳақи арзонлиги ва «иссиқ сувли хоналар» борлиги сабаб, ҳар қандай рақобатдан ҳоли жой бўлган.
Айни вақтда, маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, ҳар иккала ҳаммом ҳам санитария талабларига жавоб бермас, раковина ва ванналар «юз йиллик занг» билан қопланган.
Хабар беришларича, 6-сон ҳаммом таъмирлаш ишларидан сўнг ўз фаолиятини давом эттираётган бўлса, «Дилкушо» бозоридаги ҳаммом бузиб ташланиб, унинг ўрнига янги савдо расталари қурилган.
Изоҳ (0)