Sony компанияси 2014 йилнинг учинчи чораги якунларини эълон қилди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Sony ушбу чоракни 762 миллион доллар зарар билан якунлади. Шунингдек, компания энг катта — 1,58 миллиард доллар зарарни мобил қурилмалар савдосидан кўрган. Компаниянинг бошқа маҳсулотлари нисбатан кўпроқ фойда келтирган, айниқса энг фойдали деб Apple ва бошқа компанияларга сотилаётган камера сенсорларини келтириш мумкин.
Sony 9,9 миллион дона Xperia смартфонларини сотган бўлса-да, ушбу қиймат, унинг смартфон сотиш бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллашига хизмат қила олмади. Мутахассисларнинг фикрича, Xperia смартфонларининг юқори хусусиятлилари анча омадли, ўрта даражадагилари эса кўп эътибор жалб қила олмаяпти.
Компаниянинг молия бўлими раҳбари Кеничиро Ёшиданинг сўзларига кўра, Sony кейинги йилда 3,5 миллиард доллар фойда кўриши кутилмоқда.
Изоҳ (0)