Руминиянинг ваколати яқинда тугайдиган президенти Траян Бэсеску Молдовага хайрлашув ташрифини уюштиради ва «қатъиян» Молдова фуқаролигини талаб қилади. Бу ҳақда у Молдова миллий телеканали эфирида эълон қилди, деб ёзади «Европейская Правда».
Бэсеску бу масалани бир неча кун аввал президент Тимофти билан муҳокама қилганини таъкидлади. Унинг айтишича, Молдова фуқаролигини олиш у учун катта шараф бўлади.
Нашрнинг эслатишича, Бэсескунинг президентлик муддати якунига етмоқда, 2 ноябрь куни мамлакатда президентлик сайловлари ўтказилади.
Изоҳ (0)